Мурожаат қилиш тартиби

Ҳурматли фойдаланувчи!

Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар Ички ишлар вазирлигига ариза, таклиф, шикоят билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Сиз ҳам Ички ишлар вазирлигига ариза, шикоят ёки таклиф билан мурожаат қилмоқчи бўлсангиз, ўз мурожаатингизни қуйидаги усуллар билан йўллашингиз мумкин:

- почта хизмати орқали юбориш (Манзил: Тошкент ш., Ю.Ражабий кўчаси 1-уй индекс 100029);

- вазирликка ташриф буюриб, шахсан тақдим этиш;

- вазирликнинг 1102 қисқа рақамли Ишонч телефонига қўнғироқ қилиш;

- тўғридан-тўғри электрон шаклда мурожаат қолдириш.

Мурожаатлар Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибларда кўриб чиқилади.

© 2006-2020. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага