Ахборот ҳимояси сиёсати
Веб-сайт фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш сиёсати ҳақида маълумот
Маълумотнинг сақланишини ҳамда шахснинг, жамиятнинг ва давлатнинг маълумотлари хавфсизлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги қонуни билан ҳимоя қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 2-модда; 2015 й., 52-сон, 645-модда). Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги расмий веб-сайтига ташриф буюрганда фойдаланувчилардан шахсий бўлган маълумотларнинг киритилиши талаб қилинмайди. Сайтдаги барча маълумотлар, хизматлар, алоқалар, статистик маълумотлар фойдаланувчилар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун очиқдир ва маълумот манбасига ҳавола борлиги шарти билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги розилигисиз ишлатилиши мумкин.