10 июль 2022 601

Юнусобод туманида тўхтатилган "Cobalt" автомобилининг ҳайдовчиси қидирувда бўлиб чиқди

2022 йил 8 июль куни соат 11:00 ларда Юнусобод тумани, А.Навоий ва Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Ж.Абдулфайзиев томонидан "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1984 йилда туғилган И.Р.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2022 йил 11 март кунидан буён қидирувдалиги аниқланган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро И.Р. Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда.

ИИВ ЖХД ЙҲХХ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага