4 август 2021 5213

ЮНИСЕФ билан онлайн семинар-тренинг ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ҳамда БМТнинг болалар фонди (ЮНИСЕФ) билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман, шаҳар ички ишлар органлари таркибида вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог лавозимлари жорий этилмоқда.

Вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларни тайёрлаш мақсадида  БМТнинг болалар фонди (ЮНИСЕФ) билан ҳамкорликда 5 кунлик онлайн тарзда ўқув семинар-тренинги  ташкил этилган бўлиб, мазкур семинар-тренингда вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ташкил этиш гуруҳлари ходимлари иштирок этиши ташкил этилди.

Семинар-тренинг давомида, Ёшлар ва вояга етмаганларни жамиятга баркамол авлод қилиб етказиб бериш, улар билан алоҳида шарт-шароитларга эга бўлган тартибда амалга оширилиши лозим бўлган ишларни янада такомиллаштириш мақсадида ўзларини қизиқтирган саволлар ва фикр мулоҳазалари билан фаол иштирок этиб, ЮНИСЕФ вакиллари ва Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси раҳбарияти томонидан батафсил жавоблар берилди.

ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага