13 февраль 2023
707
ЙПХ инспекторларида шубҳа уйғотган йўловчининг ёнида тақиқланган модда борлиги аниқланди
2023 йил 11 февраль куни соат 22:20 ларда, Шайхонтоҳур туманига хизматга жалб қилинган ЙПХ инспекторлари кичик сержант Ж.Темиров, сафдор Қ.Зикировлар томонидан Спарк русумли автомобиль тўхтатилиб ҳужжатлари текширилганда, йўловчиси ўз хатти-ҳаракатлари ва гап сўзидан ЙПХ инспекторларида шубҳа уйғотган, холислар иштирокида йўловчи кўздан кечирилганда ёнидан 1990 йилда туғилган Ш.Ш.нинг ёнидан 19 “Регапен” психотроп дори воситалари ва қора рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро ҳамда аниқланган таблеткалар Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ га топширилган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати