4 декабрь 2021
4799
«Ёшлар пресс-клуби» кўрсатувида коррупцияга қарши курашиш бўйича ишлар муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси «Ёшлар ишлари агентлиги»да тасвирга олинган «Ёшлар пресс-клуби» кўрсатувида Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Унда спикер сифатида иштирок этган мутасаддилар журналист ва блогерларнинг мавзу доирасидаги саволларида жавоб бериб, коррупцион жиноятлар ва уларнинг олдини олиш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Қизғин мунозара ва савол-жавобларга бой ўтган матбуот анжуманида пора олиш ва бериш сингари жиноят содир этганлиги учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар интервьюси орқали тайёрланган видео ролик ҳам қўйиб берилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Ахборот хизмати