26 январь 2023 682

Йўқотилган телефон орқали банк картасидан пуллар ечиб олинган

Қашқадарё вилояти Муборак туманида истиқомат қилувчи фуқаро 1984 й.т., А.Н., ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2012 й.т. вояга етмаган ўғли эҳтиётсизлиги оқибатида телефон қурилмасини йўқотиб қўйганлиги ва шу куннинг ўзида телефон қурилмасига боғланган банк картасидан жами 540.000 сўм пуллар номаълум шахс томонидан ечиб олинганлигини билдириб, йўқотилган телефон ва пулларни топиб беришда ҳамда номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти Муборак туманида яшовчи 1999 й.т. П.М., содир этганлиги аниқланган.

П.М. жабрланувчи томонидан йўқотилган телефон қурилмаси орқали банк картаси бошқарувини ўз қурилмасига ўтказиб олиб пулларни ўзлаштирганлиги маълум бўлди.

П.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

ИИВ Киберхавфсизлик маркази

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага