25 сентябрь 2021 4903

Йўқотилган буюмлар ўз эгасига қайтарилди

Бухоро вилоятига Канада давлатидан оилавий ташриф буюрган меҳмонлар Бухоронинг диққатга сазовор жойларини саёҳат қилиш давомида ўз эҳтиётсизлиги оқибатида «HUAWEI» русумли қўл телефонини ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари, шунингдек банк пластик карталарини унутиб қолдирган. 

Ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида уларнинг йўқотган буюмлари топилиб зудлик билан эгасига қайтарилди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага