23 июль 2022 856

Йўлларда ўзаро ҳурмат – хавфсизлик гаровидир

Мегаполис шаҳарлар одамлар гавжумлиги, шунингдек, шаҳар йўллари бўйлаб маълум бир тезликда ҳаракатланаётган машиналар оқими билан ўзига хос тарзда яшайди. Aйнан барча жойга тезда етиб бориш истагида бўлган баъзи ҳайдовчиларимиз, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмасдан, йўлларда хавфли ва аянчли ҳолатлар юзага келишига сабабчи бўлмоқдалар. Шуни ёдда тутиш керакки, ҳайдовчининг йўллардаги хатти-ҳаракатлари бевосита унинг тарбиясидан далолат беради.

Бироқ, баъзида ҳаракат иштирокчилари ўртасида зиддиятлар юзага келади. Икки тараф ҳам ўзининг ҳақлигини исботлашга ҳаракат қилади. Бир ҳайдовчининг бепарволиги, ўзаро ҳақорат ҳамда тажовузкор ҳаракатлар катта жанжалга айланади ва бу охир-оқибат жиноий иш қўзғатилишига олиб келади.

Мисол учун, Яшнобод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, Бешариқ ва Бирлашган кўчалари чорраҳасида, 20 ёшли Aхрор К., 21 ёшли Aброр Т. ва 26 ёшли Отабек Р. ўзаро жанжал оқибатида, ҳайдовчи 32 ёшли Равшан Х.га тан жароҳатлари етказишган, шундан сўнг улар ҳодиса жойидан яширинганлар. Aйнан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик ҳайдовчилар ўртасидаги можарога сабаб бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Худди шундай ҳолат Сергели туманида ҳам содир бўлди. 32 ёшли Исломжон Х. 43 ёшли Фарҳод М.ни уриб тан жароҳати етказган. Ўзаро жанжал, ҳайдовчиларнинг йўлни талашиб қолганликлари оқибатида келиб чиққан. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Энг ачинарлиси, бу ҳолатлар икки кун фарқи билан содир бўлган.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўлларда бир-бирингизга ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига нисбатан хушмуомала бўлишингизни сўраймиз! Белгиланган тезликка ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг!

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага