Ер сотувчи фирибгар ушланди
Қашқадарё вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими Ер ресурсларини талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмаси ҳамда Прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти Қарши туман бўлими ходимлари ҳамкорликда ўтказган тадбирда яна ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ ҳолатга чек қўйилди.
Жумладан, Қарши шаҳрида яшовчи Р. исмли шахс 15 сотих ер майдонини танишлари орқали ҳужжатлаштириб беришини айтиб, 95.000.000 сўм эвазига харидорга сотмоқчи бўлган.
Мазкур ҳолат бўйича 2022 йил 2 декабрь куни ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Р. Қарши туманидаги «Янгибоғ» маҳалласидаги ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 15 сотих ер майдонини 95.000.000 сўмга сотган вақтда ашёвий-далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати