30 ноябрь 2022 589

Ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят фош этилди

Фуқаро С.Х. ва С.А.ларнинг Самарқанд вилояти ИИБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда, фуқаро М.А. Самарқанд тумани «Миронқул» маҳалласи ҳудудидан туман ҳокимининг қарорига асосан «А.С.» МЧЖга интенсив токзор барпо этиш учун ажратилган жами 21,3 гектар ер майдонларидан 4 гектар қисмини 55 минг АҚШ доллари эвазига сотишга келишиб, келишилган пулдан 30 минг АҚШ долларини ариза муаллифларидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага