29 октябрь 2022 578

Яроқсиз гўшт аниқлаб олинди

2022 йил 27 октябрь куни соат 21.30 ларда «Китоб-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келган, «Nexia-2» русумли автомашина Китоб туман ҳудудида жойлашган «Мингчинор» мунтазам ЙПХ масканида тўхтатилди. 

Ҳайдовчи Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи Ҳ. Д. бошқарувидаги «Nexia-2» русумли автомашина салони ва юкхонаси вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги бошқармаси жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Карантин бўлинмаси ходимлари томонидан кўздан кечирилганда, тегишли ветеринария маълумотномаларисиз, 250 килограмм оғирликдаги йирик шохли қора мол гўшти борлиги маълум бўлди.

Гўшт маҳсулотлари Қашқадарё вилояти ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази лабораториясида текшириб кўрилганда, истеъмолга яроқсизлиги маълум бўлди.

Гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқсизлиги боис тегишли тартибда йўқ қилинди.

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага