12 ноябрь 2022 705

Янгийўлда Тошкент вилоятидаги сектор раҳбарлари аҳоли билан сайёр қабул ўтказди

Тошкент вилоятидаги сектор раҳбарларининг навбатдаги сайёр қабули Янгийўл шаҳрида бўлиб ўтди. Ушбу сайёр қабулда ҳам фуқароларнинг ички ишлар органлари ва 3-сектор фаолияти билан боғлиқ мурожаатлари вилоят ИИББ бошлиғи томонидан атрофлича кўриб чиқилди.

Аҳоли билан тўғрида-тўғри мулоқот қилиш, ечимини топмаётган муаммо ва таклифларни жойида ўрганиб, ижобий ҳал этиш учун ташкил этилган сайёр қабулда аҳоли билан очиқ мулоқот қилинди.

Унда раҳбарлар фуқароларнинг коммунал соҳа, бандлик, йўл қурилиши ва таъмирланиши, соғлиқни тиклаш бўйича моддий ёрдам, кредит олиш ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатларини тинглади.

Шунингдек, секторни ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилашга хизмат қилувчи таклифлар ҳам билдирилди.

Қабул давомида фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этилди. Ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар иш юритувига олинди.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага