4 июль 2022 685

«Янгиҳаёт» блок-постида тўхтатилган "Lacetti"нинг йўловчиси қидирувда бўлиб чиқди

2022 йил 4 июль куни соат 01:30 ларда, Янгиҳаёт туманида жойлашган «Янгиҳаёт» блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Толиев ва Ж.Амировлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, салонда бўлган йўловчи ходимларда шубҳа уйғотган. 

Мазкур йўловчи, 1993 йилда туғилган М.Э.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2022 йил 7 май кунидан буён қидирувдалиги аниқланган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қидирувда бўлган фуқаро Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда.

ИИВ ЖХД ЙҲХХ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага