XVII-XXI асрларда полиция ривожланиши. Россия Федерацияси ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимида полиция фаолияти
Мамлакатнинг ҳуқуқ тизими самарадорликни ошириш, демократлаштириш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида ривожланмоқда. Ҳаттоки террорчилик таҳдиди кучайган шароитда ҳам, Россияда гумонланувчи ҳимоясиз ва процессуал кафолатсиз узоқ вақт ҳибсда сақланиши мумкин бўлган процедуралар мавжуд эмас.
Россияда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши ёки солиқ полициясини назорат қилиш бўйича махсус федерал агентликларни тузиш бўйича Америка тажрибаси қўлланилмади. Яъни, бу функциялар Ички ишлар вазирлигига қайтарилди. Полиция дастлабки тергов ҳуқуқига эга бўлмаган. Фақат суриштирув органлари ва Ички ишлар вазирлиги терговчилари процессуал тарзда полиция ва маҳаллий ҳокимиятдан мустақил бўлган. Бу Россияни ички сиёсатда полицияга тарафдорлиги аниқ бўлган АҚШ ва Буюк Британия каби мамлакатлардан ғайритабиий равишда ажратиб туради.
Полиция ва тергов органларининг ҳаракатлари устидан назорат кучайтирилди. Хусусан, бу профилактика чорасини танлаш устидан назоратнинг суд тартибида эканлиги билан ифодаланган. Ҳакамлар ҳайъатининг суд жараёнига қайтиши қонунийлик даражасини кўтаришнинг муҳим элементи бўлди.
Россияда хизмат ўқотар қуролларидан фойдаланган ҳолда тартиб ўрнатилди, яъни кам аҳамиятли ҳолатларда полиция томонидан ҳуқуқбузарларнинг ўлдирилиши сабабли оммавий норозилик намойишлари бўлмайди.
Полицияни росмана полицияга айлантириш мақсадида бошланган ислоҳот ҳали тугалланмаган бўлсада, ўз самарасини берди. Қайта аттестациядан ўтмаган ходимлар Ички ишлар вазирлигидан четлатилди. СССР Ички ишлар вазирлигининг баъзи тузилмалари РСФСР Ички ишлар вазирлиги аппарати таркибига киргандан кейин «мерос бўлиб» қолган маъмурий ходимлар қисқартирилди.
Халқаро алоқалар ўрнатилди, Интерполнинг Россия миллий марказий бюроси ишламоқда. Моддий таъминот яхшиланди, лекин у ҳали ҳам етарли эмас. Таққослаш учун: 1870 йилларда Россия империяси туман полициячисининг пул нафақаси, агар 2016 йилнинг иккинчи ярми пул эквивалентига ўгирилганда, 72000 рус рублига тенг эди.
Хавфсизлик полицияси (ФСБ) учун анъанавий номлар - полиция ёки жандармерия расман қўлланилмайди.
Ички қўшинлар Ички ишлар вазирлигидан чиқарилиб, мустақил федерал тузилма - Миллий гвардияга айлантирилди. Ҳатто олдинроқ, ўт ўчирувчилар Ички ишлар вазирлиги тасарруфидан чиқарилиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига киритилган.
Агар СССРда юқори раҳбарлик КГБ ҳимоясида бўлган бўлса, ҳозирда Россия Федерацияси Президенти, бошқа муҳим амалдорлар, энг масъулиятли давлат объектлари ва ҳукумат алоқалари Россия Федерацияси Федерал Хавфсизлик Хизмати (ФСБ) томонидан ҳимояланган.
Расм:
РФ полиция ходими
Россияда эркинликнинг узоқ муддатли чекланиши фақат суд қарори билан белгиланади
Энг муҳим ислоҳотлардан бири полиция томонидан хизмат қуролидан фойдаланишни тартибга солиш эди.
Россия Ички ишлар вазирлиги ходимининг хизмат кийимидаги ёзув.
Парадда полиция ходимлари. 2014 йил
©️ «Всемирная история полиции». Москва: Издательство «Э», 2017.