3 сентябрь 2021 6309

XVII-XXI асрларда полиция ривожланиши. Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати

Совет Иттифоқи хавфсизлик полицияси (СССР КГБ ва РСФСР КГБ) қайта қуришдан кейинги биринчи йилларда 1995 йил 3 апрелгача «Федерал хавфсизлик хизматининг органлари тўғрисида»ги қонун имзоланганга қадар энг кўп метаморфозаларга учради. 2003 йил март ойида чегара қўшинлари ФСБга тасарруфига ўтказилди. СССР пайтидаги КГБдан фарқли ўлароқ, ташқи разведка ва давлатнинг биринчи шахсларини ҳимоя қилиш вазифалари бошқа органларга ўтказилди, КГБнинг диссидентларни назорат қиладиган Бешинчи Дирекциясининг фаолиятини тўхтатди.

ФСБнинг полиция функциялари, одатда, Ички ишлар вазирлигининг вазифаларига ўхшайди, фарқи шундаки, улар мамлакат хавфсизлигига таҳдид солувчи энг оғир жиноятларга қарши курашни амалга оширишди.

ФСБ тезкор хизматлари тергов органларининг ваколатига эга бўлиб, тергов аппарати мавжуд эди.

ФСБ таркибига: Миллий аксилтеррор қўмитаси, қарши разведка хизмати, иқтисодий хавфсизлик хизмати, чегара хизмати, илмий -техник хизмат, махсус кучлар, ҳарбий контрразведка ва бошқа бўлимлар киради.

ФСБ техник таъминоти замонавий талабларга жавоб беради. Ахборот хавфсизлиги маркази электрон тижорат жиноятлари ва шахсий маълумотларнинг ноқонуний тарқатилишига қарши курашади, ҳукумат ва йирик бизнес тузилмалари серверларига DDoS ҳужумларини, онлайн кириш орқали ўғирлик ва ҳимояланган тармоқларга ноқонуний киришга уринишларни аниқлайди.

Расм:


Россия Федерацияси Президенти В.В. Путин, 1998 йил июлдан 1999 йил августгача Россия Федерацияси ФСБ директори


Россия Домодедово аэропортида хавфсизлик чоралари кучайган бир пайтда портлашдан кейин навбатчилик қилаётган ҳуқуқ-тартибот ходимлари


Россия президенти В.В.Путин ва Россия мудофаа вазири С.К.Шойгу. 2016 йил июнь

©️ «Всемирная история полиции». Москва: Издательство «Э», 2017.

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага