15 сентябрь 2023 450

Хонобод шаҳрида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш юзасидан кенг қамровли профилактик тадбирлар олиб борилмоқда

Хонобод шаҳрида сектор раҳбарлари бошчилигида маҳаллаларда фаолиятини олиб бораётган “Бешлик” аъзолари иштирокида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Жараёнда маҳаллалар, меҳнат жамоалари ва таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилиб, қайд этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар атрофлича муҳокама қилинди. Кўнгилсизликларни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, мулоқотлар давомида ҳудудда ижтимоий-маънавий барқарорликни таъминлаш, нотинч оилалардаги муҳитни соғломлаштириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ва ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган шахсларни доимий бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага