15 сентябрь 2023
402
Хўжаобод туманида “Хавфсиз тун” профилактик тадбирлари давом этмоқда
Хўжаобод туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Туман ИИБ бошлиғи Р. Жалолдинов иштирок этган навбатдаги “Хавфсиз тун” хизмат йўриқномасида жиноятчиликни жиловлаш ва олдини олиш борасидаги вазият таҳлил қилиниб, вазифалар белгиланди. Шунингдек, жараёнда ички ишлар бўлими ходимлари ва фаолларга фуқаролар осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати