1 май 2021 5184

Хавфсиз йўл: муаммо ва ечимлар

Ички ишлар вазирлиги академиясида ўтказилган илмий-амалий анжуманда Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Тошкент давлат транспорт университети, Бош прокуратура академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, шунингдек бир қатор олий таълим муассасаларидан вакиллар иштирок этишди.

Қизғин муҳокамаларга бой ўтган анжуман давомида «Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги мавжуд муаммо ва ечимлар», «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар», «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларда таълимнинг вазифалари», «Тартибга солинган чорраҳада ҳаракат цикли узунлигининг транспорт ўтказувчанлигига таъсири», «Ҳарбий ҳайдовчиларнинг касбий малакасини баҳолаш усуллари», «Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги хорижий тажриба», «Ҳайдовчиларни тайёрлаш йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимининг асосий элементи сифатида» мавзусида маърузалар тингланди.

Соҳа мутахассислари томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар билдирилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага