29 август 2023 558

“Хавфсиз ҳудуд” тамойили асосида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган бозорлар, дам олиш марказлари ва истироҳат боғлари, шунингдек, қизил тоифага кирган маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Прокуратура, Миллий гвардия ва фавқулодда вазиятлар бошқармалари раҳбарлари, ходимларнинг хизмат олди йўриқномаси ўтказилди.

Шунингдек йўриқномада, бозор ҳудудларида фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, криминоген аҳволи оғир ҳудудларда патруль-пост ходимларини кўпайтириш, видео кузатувчи мосламаларни ўрнатиш бўйича масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага