2 ноябрь 2022
586
“Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирлар доирасида...
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати раҳбарияти, “Хавфсиз ҳудуд” ва “Хавфсиз тун” кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида хизматга жалб этилган ЖХХ ходимлари иштирокидаги Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЖТСБ Патруль-пост хизмати бригадасида, бўлиб ўтган тунги йўриқномада иштирок этди.
Йўриқнома давомида, ходимларнинг хизматга шайлик ҳолати текширилиб, хизмат йўналишлари доирасида ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш шунингдек, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилиши керак бўлган чора-тадбирлар юзасидан алоҳида кўрсатма ва топшириқлар берилди.
ИИВ ЖХД Жамоат тартибини сақлаш хизмати