22 февраль 2023
601
Халқаро ҳамкорлик тадбирлари
Жорий йил 21 февраль куни Ички ишлар вазирлигида Германия Федератив Республикаси Криминал полициясининг алоқа офицери Олаф Ворбс билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида икки томонлама муносабатларнинг истиқболлари муҳокама қилинди.
Жумладан, хориж томони билан ички ишлар органлари учун кадрларни танлаш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масаласида ўзаро тажриба алмашиш, шунингдек, кинология хизмати фаолиятини такомиллаштириш, кибержиноятларга қарши курашиш ва ички ишлар органларининг кўплаб бошқа йўналишларида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш масалалари юзасидан келишиб олинди.
ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси