8 ноябрь 2022 1035

Халқаро гендер масалаларига оид семинар

Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастури (БОМКА 10) юртимиздаги ҳамкор давлат идоралари, маҳаллий ҳокимият органлари, Давлат хавфсизлиги хизмати чегара қўшинлари, Ички ишлар, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирликларининг Бухоро, Хоразм, Навоий, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларидаги бошқармаларида фаолият юритувчи ходималар учун Бухоро шаҳрида гендер масалаларига бағишланган икки кунлик семинар ташкил этди. Мазкур тренингда вилоят ИИБ ҲПБ бошлиғи ўринбосари, ХҚМББ бошлиғи, подполковник Дилфуза Шаропова бошчилигидаги масъуллар ҳам фаол иштирок этишди.

Бунда инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги ҳамда маҳаллий иқтисодий ривожланиш орқали чекка ҳудудларда турмуш шароитини яхшилаш мақсадида трансчегаравий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари борасида сўз юритилиб, халқаро гендер муаммолари ҳақида ўзаро фикр алмашилди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага