10 сентябрь 2021 5937

Халқ хизматида

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими – ички ишлар органларининг фуқаролар билан тўғридан-тўғри ишловчи бўлинмаларидан бири ҳисобланиб, ходимларнинг меҳнати натижаси ҳам ўзаро алоқанинг самарасига боғлиқдир.

Ишга келар эканлар, ходимлар турли кайфиятли фуқароларга тўқнаш келишларини, нима бўлганда ҳам профессионал одобни сақлаш зарурлигини билишади.

Бугун Юнусобод тумани ИИО ФМБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари ҳақида сўзлаб бермоқчимиз. Фаcэбоок ижтимоий тармоғидаги «Юнусобод» гуруҳида «Рано Абдураҳманова» исмли фойдаланувчи томонидан миннатдорчилик хабари қолдирилди.

Фуқаро бўлимга ҳужжатлари билан боғлиқ муаммо масаласи ҳамда ИД-карта олиш бўйича мурожаат қилган. Ходимларнинг ишлаш маҳорати ва тезлигидан ҳайратланган аёл миннатдорчилигини интернет орқали ҳам билдириди. Ижтимоий тармоқларда мазкур бўлинмага йўналтирилган миннатдорчиликлар тез-тез учраб туради.

Ушбу жамоага майор Умаров Азизжон Анварович раҳбарлик қилади. Майор шахсий таркиб орасида маҳоратли раҳбар сифатида ҳурмат қозонган. Ушбу жамоага қўшилган ёш ходимлар Азизжон Анварович раҳбарлигида тажриба орттиришмоқда.

Қолдирилган хабарлардан бири: «Ажойиб жамоага чин қалбдан миннатдорчилик билдираман. Амалга оширилган ишлар учун, зарур вақтдаги ёрдамингиз ва илиқ дўстона муҳит учун раҳмат. Халқнинг меҳрини қозониш осон эмас».

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага