13 декабрь 2021 5325

Воқеа жойидан олинган бармоқ изларидан ўғирлик жинояти фош бўлди

Қарши тумани Қовчин қишлоғида яшовчи Х.Т 2021 йил 08 декабрь куни ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 01:00дан 03:30ларга қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, 1 дона 6.000.000 сўмлик, 1 дона 5.000.000 сўмлик кулон, 1 дона 2.400.000 сўмлик аёллар никоҳ узуги, 1 дона 2.400.000 сўмлик бриллиант кўзли аёллар тилло узуги, 1 дона 3.500.00 сўмлик эркаклар никоҳ узуги ҳамда 400.000 сўм миқдордаги пуллари жами 19.700.000 сўмлик мол-мулкларини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЭКБ ходимлари томонидан ҳодиса жойидан 10 дона бармоқ излари олиниб текширилганида, 1 дона бармоқ излари туманнинг “ШиркентМФЙда яшовчи С.Э.га тегишлилиги аниқланган.

Қарши тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан С.Э билан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб ундан далилий ашё сифатида Х.Т.га тегишли тилло тақинчоқлар ва 220.000 сўм пуллар тегишли равишда расмийлаштириб олинган.Мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага