13 январь 2023
440
Вазир ўринбосарининг ўрганиш ишлари давом этмоқда
Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Mирзараҳимов жорий йилнинг 12 январь куни Самарқанд вилоятининг Тойлоқ ва Ургут туманларидаги умумтаълим мактабларига бориб, улардаги иситиш тизимларининг аҳволи, ўқувчиларга яратилган шарт-шароитларни ўрганди.
Жумладан, вазир ўринбосари Тойлоқ тумани “«Чароғбон» МФЙда жойлашган 21-сонли ҳамда «Боғичинор» маҳалласида жойлашган 22-сонли, шунингдек, Ургут туманининг «Кенагас» маҳалласидаги 103-сонли умумтаълим мактабларида бўлиб, мактаб маъмуриятининг муаммо ва таклифларини тинглади.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати