14 июнь 2022 691

Вазир ўринбосари Қоровул қўшинлари ҳарбий қисмига ташриф буюриб, ҳарбий хизматчилар билан учрашди

2022 йил 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов Қоровул қўшинлари 7534-ҳарбий қисм 1-батальонга ташриф буюриб, уларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Вазир ўринбосари юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашда энг аввало жанговар вазифаларни аъло даражада бажариш, тинчлик деган бебаҳо неъматни чуқур англаган ҳолда унга барчамиз масъул эканимизни унутмасдан, доимо сергак ва огоҳ бўлиб хизмат қилиш кераклиги ҳақида таъкидлаб ўтди.

Ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарликдаги сифатларини ошириш билан бир қаторда, уларнинг ҳуқуқий, билимлари маънавий-маърифий билим савияларини ошириш борасида ҳам масъул раҳбарларга вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, батальоннинг янги намунадаги қурилиш лойиҳаси билан танишиб, бу борада ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага