Вазир ўринбосари Метрополитенда ХТБга ташриф буюрди
Жорий йилнинг 26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов ТХТББ метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармасига ташриф буюриб, эрталабки хизмат олди йўриқномасида иштирок этди.
Ташриф давомида, ҳозирги кунда жаҳонда рўй бераётган ҳодисалар ҳақида сўз юритилиб, тинч ва осойишта Ватанда хизмат қилаётганимиз учун шукроналик ҳисси билан хизматни виждонан ва сидқидилдан олиб боришлик бурчимиз эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Метрополитенда ХТБнинг жорий йил мобайнида олиб борилган ишлари сарҳисоби эришилган ютуқ ва камчиликларига тўхталиб, хар бир ходим ватан олдидаги бурчини чуқур ҳис қилган ҳолда хизмат олиб бориши, хизмат вақтида камчиликларга йўл қўйилмаслиги лозимлигини таъкидланди.
Метрополитенда ХТБ ходимлари билан маънавий-маърифий тарбияни жадаллаштириш бўйича бўлим бошлиқларига вазифалар юкланиб, интизом бузиш ҳолатларига йўл қўйган ходимларга қаттиқ интизомий жазо чоралари қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Тадбир якунида бошқарма шахсий таркиб ишларига омад ва зафарлар тилаб, амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти