Вазир ўринбосари байрам муносабати билан Ҳалқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари 7251-сонли ҳарбий қисмига ташриф буюрди
Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Юлдашевич Мирзарахимов Ички ишлар вазирлиги Ҳалқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари 7251-сонли ҳарбий қисмига байрам муносабати билан ташриф буюрди.
Ташриф давомида ҳарбий қисмда кўп йиллардан бери виждонан сидқидилдан хизмат қилиб келаётган давлат ҳимоясига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган ва ҳозирги вақтда катта-катта лавозимларда ишлаётган раҳбарларни 1 йил муддатли ҳарбий хизмат давомида тарбиялаб ва ўқитиб келган офицер ва сержантларни байрам муносабати билан табриклади. Шу билан бирга Ташриф давомида вазир ўринбосари барча ҳарбий хизматчиларни "Касбий тайёргарлик ойлиги" доирасида белгиланган тадбирларнинг бажарилишини кўздан кечирди ва керакли кўрсатмалар бериб ўтди.
Ташриф якунида қўшин қўмондони барча шахсий таркиб номидан ҳурматли вазир ўринбосарини байрам муносабати билан табриклади.