7 июль 2022 1290

Туркия миллий полиция академияси делегацияси Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментига ташриф буюришди

Жорий йилнинг 5 июнь куни Туркия миллий полиция академияси бошлиғининг ўринбосари Фотиҳ Инал бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ситуацион-таҳлилий марказига ташриф буюрдилар ва ўзаро тажриба алмашилди.

Ташриф давомида делегация аъзоларига Ситуацион-таҳлилий марказда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат тартибини сақлашда замонавий ахборот технологиялари ва инновацион дастурлардан фойдаланиб фаолият юритилаётганлиги, бунинг натижасида жиноятчиликка қарши курашишнинг самарадорлиги сезиларли ошганлиги визуал тарзда таништирилди.

Шунингдек, делегация аъзолари ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти фаолияти ва департаментда ходимлар учун яратилган шароитлар, жумладан, хизмат хоналари, маиший хизмат кўрсатиш хоналари, электрон ўқ отиш, руҳий енгиллаштириш, замонавий ўқув-амалий машғулотлар ва конференция хоналари билан яқиндан танишдилар.

Ташриф якунида Туркия миллий полиция академияси бошлиғининг ўринбосари Фотиҳ Инал мазкур ташрифдан ўзи ва делегация аъзолари кўплаб ижобий таассуротлар олганлиги, қардош Ўзбекистон халқи фуқаролари ҳимояси ишончли қўлларда эканлигидан мамнунлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага