Туркий давлатлар ташкилоти саммити муносабати билан...
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати раҳбарияти, жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Туркий давлатлар ташкилоти саммити муносабати билан, Самарқанд вилояти ИИБда, ҳудудий жамоат хавфсизлиги хизмати ходимлари ҳамда масъул раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган йўриқномада иштирок этди.
Йўриқнома давомида шахсий таркибнинг хизматга шайлик ҳолати ҳамда хизмат фаолияти доирасида бўлиб ўтадиган саммитга тайёргарлик даражаси текширувдан ўтказилди ҳамда ходимларга огоҳлик ва сергаклик билан хизматни давом эттириш борасидаги кўрсатмалар етказилди.
Шу ўринда, ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ҳамда саммитга ташриф буюрадиган меҳмонларнинг хавфсизлигини таъминлаш шунингдек, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар атрофлича ўрганилиб, масъулларга жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида хизмат йўналишлари юзасидан алоҳида топшириқлар берилди.
Вилоят ҳудудидаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.
ИИВ ЖХД Жамоат тартибини сақлаш хизмати