13 ноябрь 2022 958

«Трансмиллий уюшган жиноятчилик, терроризм ва экстремизмга қарши курашда ички ишлар органларининг роли ҳамда ҳамкорлик йўналишлари» мавзусида мақолалар танлови

Жорий йилнинг 6 декабрь куни соат 15:00 да Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида «Трансмиллий уюшган жиноятчилик, терроризм ва экстремизмга қарши курашда ички ишлар органларининг роли ҳамда ҳамкорлик йўналишлари» мавзусида Республика миқёсида илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган.

Конференцияда қуйидаги масалаларни кўриб чиқиш назарда тутилган:

1. Трансмиллий уюшган жиноятчилик, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар;

2. Терроризм ва экстремизм жиноятларига қарши курашишда халқаро ва минтақавий тажриба;

3. Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашишда Ўзбекистон тажрибаси;

4. Терроризм ва экстремизмнинг бугунги кундаги тенденциялари ҳамда терроризм ва экстремизмга қарши курашишдаги мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари;

5. Экстремизмни ёшлар ўртасида тарқалишининг салбий оқибатларини олдини олиш;

6. Терроризм, экстремизм ва ахборот хуружларининг намоён бўлиш шакллари, турлари ҳамда бунга қарши курашиш чоралари;

7. Трансмиллий уюшган жиноятчилик, терроризм ва экстремизмга қарши курашда ички ишлар органларининг роли ҳамда ҳамкорлик йўналишлари.

Шунингдек, профессор-ўқитувчилар ва илмий тадқиқотчиларнинг ички ишлар органлари фаолиятида терроризм ва экстремизм жиноятларига қарши курашиш ва профилактикасини амалга оширишга оид фикр ва мулоҳазалари муҳокама қилинади.

Шу билан бирга «Трансмиллий уюшган жиноятчилик, терроризм ва экстремизмга қарши курашда ички ишлар органларининг роли ҳамда ҳамкорлик йўналишлари» мавзусидаги Республика миқёсида илмий-амалий конференция материалларини тўплам шаклида чоп этиш белгиланган.

Шу муносабат билан конференция материаллари тўпламида ўз мақолаларини чоп эттириш истагида бўлган профессор-ўқитувчилар, докторантлар, амалиёт ходимлари ва мустақил изланувчилар ўзларининг илмий мақолаларини 2022 йилнинг 30 ноябрь кунига қадар электрон кўринишда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтига тақдим этишлари лозим.

Мақола (тезис)ларга қўйилган талаблар:

материаллар ўзбек, рус ёки инглиз тилида тақдим этилиши мумкин;

мақола (тезис)лар А-4 ўлчовидаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 2 см, ўнгдан 2 см жой қолдириб, 1 нусхада расмийлаштирилади;

мақола номи 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ ёзилади, 1 интервалдан кейин муаллифнинг лавозими, илмий унвони ва даражаси (агарда бўлса) ва E-mail манзили кўрсатилади. Сўнгра 1,5 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни ёзилади. Матннинг электрон нусхаси МС Word дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 кегел катталигида 1,15 интервалда ва 4-6 бетгача ҳажмда бўлиши зарур.

Мақола (тезис)лар конференция мавзуси доирасида тайёрланган, матнлари илмий, техник ва стилистик таҳрир қилинган бўлиши лозим. Чоп этилмаган мақола (тезис)лар муаллифларга қайтарилмайди ва қайта кўриб чиқилмайди.

Ташкилий қўмита: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти Махсус-касбий фанлар кафедраси.

Телефон рақамлари: 71-208-09-63, 71-208-11-94, (+99894-608-46-35).

Электрон манзиллар: (E-mail: moi@iiv.uz, sh.pulatova.exat.uz., Телеграм +99894-608-46-35).

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага