18 ноябрь 2022 571

Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан МДҲ давлатларидан 23 нафар қидирувдаги шахслар олиб келинди

Хабар берилганидек, Тошкент вилояти ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, ҳамкор ташкилотлар билан «Зарбдор» махсус тезкор-профилактик ойлиги ўтказилмоқда.

Жумладан, жиноят қидирув йўналиши бўйича вилоят ИИББ ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан, 56 нафар (турли жиноят содир этиб, тергов ва суд органларидан яшириниб юрган) қидирувда бўлган шахс ушланиб, жазо муқаррарлиги ва қонун устуворлиги таъминланган.

Йил бошидан эса, вилоят ИИББ тезкор ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида 486 нафар (23 аёл) қидирувдаги шахс қўлга олинган.

Ушланган шахсларнинг 23 нафари МДҲ давлатларидан олиб келинган (экстрадиция қилинган) бўлиб, энг узоқ қидирувда бўлгани 20 йил, қисқаси эса 2 кунда аниқланиб, ушланган.

Бундан ташқари, 22 нафар бошқа вилоятларда норасмий ва расмий қидирувдаги шахс ушланиб, қидирув ташаббускорига топширилган ва 10 нафар бедарак йўқолган шахслар топилиб, оиласига қайтарилган.

ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага