15 март 2023 452

Тошкент вилояти ИИББ Кинология бўлими хизмат итлари ёрдамида 50 ортиқ жиноятлар фош этилди

Тошкент вилояти ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш ҳамда фош этилишида нафақат соҳавий хизмат ходимлари балки хизмат итларининг ҳам алоҳида ўрни бор.

Бугунги кунда вилоят ИИББ ЖХХ ЖТСБ Кинология бўлими ҳисобида мавжуд хизмат итларининг 22 таси из-қидирув, 4 таси портловчи моддаларни қидириб топиш, 18 таси гиёҳванд моддаларни қидириб топиш ва бошқа йўналишлар бўйича ходимларга бириктирилган бўлиб, улар махсус тайёргарликдан ўтган ҳолда хизмат қилиб келмоқда.

Бундан ташқари, вилоят ҳудудидаги криминоген вазият ва психотроп моддаларни аниқлашга бўлган талабдан келиб чиқиб, бир нечта хизмат итлари психотроп ва синтетик моддаларни қидириб топиш бўйича қайта тайёрланиб, мунтазам ЙПХ масканларига хизматга жалб қилинди. Натижада ушбу моддалар билан боғлиқ ҳолатларни қайт этиш, аниқлаш бўйича ижобий натижаларга эришилди.

Хусусан, кинология ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида хизмат итлари иштирок этиши лозим бўлган жиноят жойларига хизмат итлари олиб чиқилиб, улар иштирокида 32 та ўғирлик, 21 та гиёҳванд моддаси билан боғлиқ жиноят фош этилишига эришилди. Воқеа жойидан 2 279 гр гиёҳвандлик моддалари далилий ашё сифатида олинди.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага