1 декабрь 2022 527

Тошкент вилоятида аҳоли муаммолари билан ишлашнинг янги тизимига ўтилмоқда

Хабар берилганидек, Оққўрғонда Халқ билан мулоқот бўйича республика ишчи гуруҳининг 29 та маҳалларда фаолияти давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра, Президент маслаҳатчиси Ғ.Мирзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ, аҳоли билан мулоқотнинг янги тизими доирасида фаолиятини бошлади.

Бунда Тошкент вилоятининг оғир ҳудудларидан бири бўлган Оққўрғон тумани тажриба сифатида танлаб олинган.

Ишчи гуруҳи туман ҳудудини маҳаллада-маҳалла, уйма-уй юриб, ҳар бир хонадоннинг шароити билан танишиб, аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларини ўрганиб, уларни тезкор ва самарали ҳал қилиш чораларини кўрмоқда.

Ушбу жараёнда асосий эътибор — оғир ижтимоий аҳволдаги, якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган инсонларни қийнаётган масалаларга шу жойнинг ўзида ечим топишга қаратилмоқда.

Шу билан бирга, ижроси муддат талаб қиладиган қатор масалаларни келгуси йил дастурларига киритиш белгиланган.

Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага