18 март 2023 292

Тошкент вилоятида 3-сектор раҳбарларининг аҳоли билан сайёр учрашувлари бўлиб ўтмоқда

Аҳоли муаммоларини ҳал этишга қаратилган навбатдаги очиқ мулоқот Бўка ва Тошкент туманида бўлиб, унда вилоят ИИББ раҳбарияти, ҳокимлик ва ҳудудий корхона-ташкилот масъуллари иштирок этдилар.

Сайёр қабулда аҳолининг – миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, ижтимоий ҳимоя ва моддий ёрдам бериш, электр таъминоти, уй қурилиши ва таъмирланиши, тергов ва суриштирув, йўл қурилиши (таъмирланиши) ва бошқа шу каби бир қатор мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

Турли мазмундаги 100 дан ортиқ мурожаатларнинг асосий қисми қабул жараёнида ва жойига чиқиб ўрганишлар давомида ижобий ҳал этилиб, ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Қўшимча ўрганиш учун муддат талаб этадиган мурожаатларни қонуний тартибда ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага