20 сентябрь 2022 239

Тошкент вилояти ИИББ жамоаси Шахмат бўйича Республика турнирида фахрли ўринни эгаллади

Жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жамоалари ўртасида шахмат бўйича ўтказилган мусобақанинг Республика босқичи бўлиб ўтди.

Унда мамлакатнинг барча бўғиндаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларидан иборат 10 дан ортиқ жамоа вакиллари ақл машқида куч синашдилар. 

Якуний натижага кўра, Тошкент вилояти ИИББ жамоаси фахрли 3-ўринни қўлга киритган бўлса, 2-ўринни ПДХХ жамоаси ва 1-ўринни ДХХ жамоаси вакиллари эгаллади.

Шунингдек, кучли бешликда ИИВ ва унинг таркибий тузилмасидаги жамоалар ҳам жой олди. Ғолиблар диплом ва кубок билан тақдирланди.

Таъкидлаш жоизки, ИИББ жамоаси вакиллари республика босқичига қадар туман-шаҳар, вилоят ва вазирлик ИИО жамоалари ходимлари ўртасидаги мусобақаларда ҳам фахрли ўринларни эгаллаган.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага