30 январь 2023 454

Тошкент шаҳрида ноқонуний валюта сотиш билан шуғулланган шахс аниқланди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД ЖҚХ Гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни ноқонуний муомаласига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси Тезкор бўлими ходимлари билан ҳамкорликда 2023 йилнинг 25 январь куни Тошкент шаҳри Бектемир туманида тезкор-қидирув тадбири ўтказилди.

Тезкор-қидирув тадбири натижасида 1993 йил Тошкент вилоятида туғилган шахс, 1977 йил Қашқадарё вилоятида туғилган фуқарога "қорабозор" курсида ҳар 1 АҚШ долларини 11.400 сўмдан ҳисоблаб, 10.000 АҚШ долларини 114.000.000 сўмга сотаётган пайтида ушланди.

Ҳозирги кунда Департаментининг Тошкент вилоят бошқармаси суриштирув бўлими томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД Жиноят қидирув хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага