Тошкент шаҳар ИИББ ЭКБ ходимлари томонидан илмий-амалий семинарлар ташкил этилмоқда
Яқинда Тошкент шаҳар ИИББ ЭКБ мутахассислари томонидан шаҳар прокуратураси ходимлари учун илмий-амалий семинар ўтказилди.
Эксперт криминалистика маркази ходимлари марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти, суд экспертизаси хизматининг замонавий имкониятлари ҳақида сўзлаб берди, тезкор тергов гуруҳлари таркибидаги экспертлар фаолиятига бағишланган дарс ўтказилди. Прокурорлар эътиборига суд-тиббиёт экспертлари томонидан жиноятларни очиш ва тергов қилиш жараёнида қўлланиладиган турли турдаги асбоб-ускуналар, мосламалар, жиҳозлар, материаллар ва моддалар тақдим этилди.
Шунингдек, семинар иштирокчиларига воқеа жойини ўрганиш ҳамда бирламчи тадқиқот турларини ўтказиш учун зарур бўлган энг янги жиҳозлар билан жиҳозланган кўчма суд-тиббиёт лабораторияси тақдим этилди.
Бундай ўқув семинарлари суд экспертизаси усуллари ва йўналишлари бўйича янги билимларга эга бўлиш имконини беради.
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати