Тошкент давлат юридик университетида ИИВ вакиллари иштирокида вазирлик тизимига бўш иш ўринларига ишга олиш юзасидан учрашув ўтказилди
Учрашувда Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти Кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари подполковник Фарид Абдиев, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари подполковник Бурхон Давиров, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси Кадрлар бўлими бошлиғи майор Отабек Валихонов, ТДЮ талабаларга хизмат кўрсатиш маркази директори Сардор Маманазаров, «Жиноий одил судлов» факультети ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари Даврон Мамасобиров, талаба ва магистрантлар иштирок этди.
Учрашувда ички ишлар органлари тизимдаги бўш иш ўринлари, уларнинг вазифа ва функциялари, ходимлар учун яратилган шароитлар, ижтимоий кафолатлар, ишга қабул қилиш тартиби, номзодларга қўйилган талаблар ҳақида маълумот берилди.
Учрашув якунида Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан ишлаш департаменти вакиллари ва университет Талабаларга хизмат кўрсатиш маркази масъул ходимлари талабаларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди.