13 декабрь 2022 740

Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД ЙҲХХ биносида масъул ходимлар ҳамда Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди. 

Асосий масалалар сифатида: йўлларда инсон саломатлигини асрашда замонавий ахборот-коммуникация ва технологиялардан фойдаланиш, автоматик тарзда онлайн ишловчи қурилмаларнинг таҳлили, дастурий таъминотларнинг мукаммаллигини ошириш бўйича мавзулар муҳокама қилинди.

Шунингдек, меҳмонлар ЙҲХХ биносида ташкил этилган илмий марказдаги махсус жиҳозланган хоналар ҳамда Мультимедиа маркази билан танишдилар. Келгусида йўллардаги хавфсизликни таъминлаш юзасидан ҳар икки томон ҳам ўз фикр ва таклифларини билдириб, ўзаро ҳамкорликни янада кучайтиришга келишилиб олинди.

Халқаро ҳамкорлик борасидаги ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда.

ИИВ ЖХД ЙҲХХ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага