8 август 2022 2655

Ўзбекистон Интерпол ММБ йирик фирибгарни қўлга олди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Интерпол ММБ ходимлари томонидан халқаро қидирувда бўлган чет эл фуқароси қўлга олинди.

Тезкор қидирув тадбирлари ўтказиш чоғида Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси ходимлари Қирғизистон Республикасида халқаро қидирувга берилган чет эллик фуқарони ушлашга муваффақ бўлишди. Жиноятчи қирғизистонлик ҳамкасблар томонидан расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш ва контрабандага шериклик айблови билан қидирувда бўлган, шу муносабат билан жиноят ҳаракатларининг оғирлигини ҳисобга олиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Интерпол Миллий марказий бюросининг Бишкекдаги ҳамкасбларига қидирувдаги шахс Қирғизистонга кейинги жиноий жавобгарликка тортиш учун экстардиция қилинишидан олдин ҳибсга олингани ҳақида маълум қилинди. 

Ҳозирда қўлга олинган шахсни Қирғизистон Республикасига экстрадиция қилиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан кўриб чиқилмоқда. 

Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага