9 ноябрь 2022 1236

Террористик ташкилот сафига қўшилмоқчи бўлган аёл ушланди

Хоразм вилоятида яшовчи 23 ёшли Азиза Собитова (исм фамилияси ўзгартирилган) Интернет тармоғидан фойдаланиши давомида Сурия давлатидаги халқаро террористик ташкилоти «жангари»ларининг таъсирига тушиб, уларнинг сафига чиқиб кетаётган вақтда вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди.

Шу билан бирга, А.Собитова ўзининг танишларига диний даъватлар қилиб, Интернет тармоғи орқали уларга «жангари»ларнинг қўпорувчилик фаолияти акс этган видеороликларни тарқатиб келган.

А.Собитовага нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди. Ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага