21 январь 2023 513

Телеграмда ўзини "лифт устаси" деб таништирган шахс фирибгар бўлиб чиқди

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1990 й.т. А.Д., ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжерида "Лифт устаси кераклиги бўйича" эълон тарқатганлиги, эълон бўйича нотаниш фойдаланувчи унга лифт тузатиб беришини айтиб, ҳозирда Наманган шаҳридаги Тиббиёт бирлашмаси лифтларини тузатаётганлигини, хизмат хаққини аввалдан тўлаб берилиши баҳонасида унинг ишончига кириб банк картаси бошқарувни қўлга киритиб, банк картасидаги мавжуд 10.000.000 сўм миқдоридаги пулларни ўзлаштирганлигини маълум қилиб, фирибгарга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, пулларни Андижон вилояти Олтинкўл туманида яшовчи 1996 й.т., Х.А. ва 1991 й.т., Н.А.лар ўзаро жиноий тил бириктириб, ўзлаштирганликлари аниқланган.

Х.А. ва Н.А.ларга нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

ИИВ Киберхавфсизлик маркази

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага