19 январь 2023 508

Телефон орқали ноқонуний диний мазмундаги материалларни тарқатган шахс жаримага тортилди

Жорий йилнинг 13 январь куни, Бағдод тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, туманнинг Мирзаобод МФЙда яшовчи фуқаро M.M.гa тегишли «Samsung» русумли телефон аппарати кўздан кечирилганда, «Телеграм» ижтимоий тармоғида профиль очиб, ушбу профиль орқали диний мазмундаги аудио ва видео маърузаларни тарқатиб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-моддаси прим 2-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Бағдод тумани судига юборилган. Суд ҳуқуқбузар M.M.гa юқоридаги моддага асосан, 900.000 сўм миқдорда жарима жазоси тайинлади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага