7 февраль 2023
447
Танишининг пулларини талончилик йўли билан қўлга киритган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
2023 йил 5 февраль куни соат 21:00 ларда Марҳамат туманида яшовчи 1996 йилда туғилган К.О таниши Фарғона вилоятида яшовчи 1989 йилда туғилган К.Т бошқарувидаги “Некция-2» русумли автомашинасини йўлини тўсиб, унинг 3.800.000 сўм пулларини талончилик йўли билан олиб, воқеа жойидан кетиб юборган. Кўрилган чоралар натижасида К.О ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати