20 сентябрь 2022 288

Сурхондарёда “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида 5 минг метрга юриш марафони ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Фармойиши ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг тегишли буйруғига асосан 10 сентябрдан 10 октябрь кунига қадар вилоят ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Касбий тайёргарлик ойлиги”ни ўтказиш белгиланган.

Шу муносабат билан вилоят ички ишлар тизимида “Касбий тайёргарлик” ойлиги доирасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда шахсий таркиб олдига қўйилган вазифаларни сидқидилдан виждонан бажаришлари учун касбий, жисмоний ва жанговар шай ҳолда бўлишлари талаб этилади.

жорий йилнинг 20 сентябрь куни эрта тонгдан Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимларида хизмат олиб бораётган спорт билан ошно тутинган ички ишлар органлари ходимлари 5 минг метрга юриш марафонида фаол иштирок этиш учун саф тортишди.

Вилоят ИИБ биноси олдидан 5000 метрга юриш марафонига юриш старти берилиб,  финиш чизиғи “Сурхон спорт мажмуаси” ўйингоҳи бўлди.

Марафон давомида, ички ишлар органлари ходимларига эрталабки бадан тарбия машғулотлари спорт усталари томонидан ўтказилиб, қўл жангидан фойдаланиш усуллари ўргатилди.

Вилоят бўйлаб “Касбий тайёргарлик ойлиги” жадаллик билан ўтказилиши давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага