8 март 2023 285

Сурхондарё академик лицейида "Сен барибир муқаддассан муқаддас аёл" шиори остида тадбир ўтказилди

Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор. Аслида оилани ҳам, жамиятни ҳам бирлаштириб, унга файзу баракат киритадиган, хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар, мунис оналаримиз, опа-сингилларимиздир.

Маълумки, ҳар йили баҳорнинг илк ҳафтасида мамлакатимизнинг барча жойларида  8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тантаналари ўтказилади. Унда аёлларга янада эҳтиром кўрсатилади. Жорий йилнинг 7-март куни ИИВ Сурхондарё академик лицейида ҳам "Сен барибир муқаддассан муқаддас аёл" шиори остида тадбир ўтказилди. Тадбирда академик лицей директори подполковник Б.В.Буриев Ички ишлар вазири генерал лейтенант П.Р.Бобожоновнинг сана муносабати билан хотин қизларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Тадбир давомида академик лицей ўқувчилари томонидан лицей устозлари, ишчи ходимлари ва ўқувчи қизларнинг кайфиятини кўтариш учун ажойиб саҳна кўринишлари, мусиқали чиқишлар ва қўшиқлар ижро этилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага