6 май 2022 1019

Сурхон воҳаси меҳмонларни кутиб олмоқда

Жорий йилнинг 7-8 май кунлари Бойсун туманида бўлиб ўтадиган «Бойсун баҳори» фольклор фестивалида иштирок этиб, ўзларининг санъатларини дунёга кенг тараннум этиш учун Буюк Британия ва Франциядан бир гуруҳ санъаткор ва туристлар 5 май куни вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан кутиб олинди.

Шундан сўнг, Сурхон воҳасининг миллий анъаналари ва урф-одатлари билан яқиндан таништириш мақсадида, ўзбек тўйига олиб борилди. Шу билан бирга Санат саройида ташкил этилган миллий либослар кўргазмаси ва Археология музейига ташриф уюштирилиб, юртимиз тарихи ҳақида қизиқарли маълумотлар бериб ўтилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага