1 июль 2022 507

“Соғлом авлод учун” марафони

Жамиятда соғлом турмуш тарзига одатлантириш, ёшларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, мунтазам спорт билан ошно тутинишини  тарғиб этиш мақсадида ички ишлар органларида турли спорт мусобақалари ўтказиш анъанага айланиб бормоқда. Жумладан, Ички ишлар вазирлигининг тегишли кўрсатмаси Қарши шаҳрида вилоят ички ишлар органлари, ИИҚ Қоровул қўшинларига қарашли 7533-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ҳамда миллий гвардия ходимлари, уюшмаган ёшлар, кенг жамоатчилик  вакиллари билан 3000 метрга югуриш марафони ташкил этилди.

“Соғлом авлод учун” марафони марафонида 1-ўринни вилоят ички ишлар бошқармаси Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходими, сержант Ҳусан Ёриев қўлга киритди. 2-ўринни ҳам бошқарма Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходими, капитан Лочин Ботиров ва 3-ўринни  Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинларига қарашли Қарши шаҳридаги 7533-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси, кичик сержант Жонибек Жонимқулов эгаллади.

Югуриш мусобақасида 1-ўринни Қарши шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси канцелярия бошлиғи сафдор Ўғилой Жумаева банд этди. 2-ўринни эса “Vatanparvar” ташкилоти вилоят кенгаши ходимаси Муҳаббат Бутаева ва 3-ўринни бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Хотин-қизлар масалалари бўйича бош инспектори майор Зарина Кенжаева қўлга киритди.

Ғолибларга диплом, медаль, бадиий китоблар ва пул мукофотларини Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Азизбек Икрамов топширди.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага